... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Туркиялик киноижодкорлар Тошкентга келиши кутилмоқда


14:48, 21.09.2017 Кино
 1 041

Туркия элчихонасининг туризм масалалари бўйича маслаҳатчиси жаноб Жесим Челеби Тошкентга ташриф буюрди.

Шу йилнинг ноябрь ойида Тошкент шаҳрида ўзбек-турк кинофестивали ўтказилади. Мазкур фестивалга туркиялик киноусталари ҳам таклиф этилиши мумкин. Буни Туркия элчихонасининг туризм масалалари бўйича маслаҳатчиси жаноб Жесим Челеби таклиф қилди.
 
Жаноб Жесим Челеби бугун, 21 сентябрь куни “Ўзбеккино” миллий агентлиги бош директори Фурқат Зокиров билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда миллий агентликнинг Ахборот хизмати хабар бермоқда.
 
Бундан уч кун аввал, яъни 18 сентябрь куни Фурқат Зокиров Туркия Республикаси Бош вазири маслаҳатчиси, БМТнинг Альянс цивилизацияси масалалари бўйича Туркия миллий мувофиқлаштирувчи кенгаши раиси Бакир Карлиг бошчилигидаги делегацияни қабул қилган эди.  Ўшанда ўзбек ва турк киноусталари ҳамкорлигида фильмлар суратга олишни йўлга қўйиш таклифи кўриб чиқилган эди.
 
“Ўзбеккино” миллий агентлигида ўтган бу галги учрашув давомида Туркия элчихонасининг туризм масалалари бўйича маслаҳатчиси жаноб Жесим Челеби ноябрь ойида ўтадиган ўзбек-турк кинофестивалини ташкил этиш ҳамда тадбирга туркиялик киноусталарни таклиф этиш ғоясини илгари сурди.
 
“Ўзбеккино” миллий агентлиги директори Фурқат Зокиров ҳозирда шу каби кўплаб таклиф кўриб чиқилаётганлигини ва бу борада ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини билдирди.
 
Демак, ноябрь ойида Тошкентга турк кино ижодкорлари ташриф буюриш эҳтимоли катта. Биз эса кузатишда давом этамиз. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Туркия Кино Ўзбеккино миллий агентлиги 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!