Шавкат Мирзиёев Туркиядаги “Халқ кутубхонаси” очилишида иштирок этди
Жамият
−
20 Февраль 2020
7381Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ҳамроҳлигида бугун, 20 февраль куни Туркия Республикаси Девонининг “Халқ кутубхонаси” очилиш маросимида иштирок этди.
Президент Шавкат Мирзиёев ва унинг рафиқаси – мамлакат биринчи хоними Зироат Мирзиёева "Халқ кутубхонаси" (Millet Kütüphanesi)нинг тантанали очилиш маросимида “Фахрли меҳмон” сифатида иштирок этдилар.
Millet Kütüphanesi`ни қуриш ишлари 2016 йилда бошланганди. Унинг майдони 125 минг метр кв. Кутубхона бир вақтнинг ўзида 5 минг кишига хизмат кўрсата олади. Кутубхонада 4 миллион босма, 120 миллион электрон нашрлар ва 550 мингта электрон китоб ҳамда нодир асарлар бор.
Кутубхона лойиҳасини тайёрлашда Туркиянинг кўзга кўринган маданият вакиллари, саҳҳофлар, кутубхона бошқарувчилари, жамоат ташкиотлари билан ҳамкорлик қилинган.
201 кмлик китоб жавонида 100 давлатда 134 та тилда чиқарилган китоблар билан бирга 120 миллионга яқин мақолалар ҳам жой олган. Millet Kütüphanesi катталиги ва хизмат кўрсатиш сифати бўйича дунёдаги етакчи кутубхоналардан бўлиши кутиляпти.
Кутубхона қурилишида ҳам ўзига хослик мавжуд. Комплексдаги Cihannüma зали тарихда бўлган 16 та туркий давлат шарафига 16 та устун билан мустаҳкамланган. Залнинг майдони 3,5 минг метр кв бўлиб, 224 кишилик ўрин ва 200 мингга яқин китоб билан тўлдирилган.
Иморат гумбазининг ички тарафига Қуръони Каримдаги Ал-Алақ сурасининг 4 ва 5-оятлари ёзилган: “У (инсониятга) қаламни (яъни, ёзишни — хатни) ўргатган ўта Карамли Зотдир. У Зот инсонга унинг билмаган нарсаларини ўргатди”.
Кутубхонанинг Дунё китоблари бўлимида Ўзбекистон, Ҳиндистон, Чили, Франция, Хитой ва Беларусда топилган баъзи китоблар ҳам олиб келинган.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь