Ўзбек боксчилари халқаро мусобақадаги иштирокини бошлади
Спорт
−
08 Май 2019
4037Кеча 7 май куни Россияда “Санкт-Петербург Губернатори кубоги” мусобақасиди ўзбекистонлик боксчилар ўз иштирокларини бошлашди.
Турнирнинг илк кунида уч нафар ўзбек чарм қўлқоп устаси рингга кўтарилди. Боксчилар иштирокини -60 кг вазн тоифасидаги Отабек Холматов бошлаб берди. У маврикилик Дамиен Хелленени 5:0 (30:27, 30:27, 30:27, 30:27, 30:27,) ҳисобида мағлубиятга учратди.
Шундан сўнг -64 кг вазн тоифасида Зоиржон Жуманазаров бразилиялик Оливейра Вандерсонга қарши рингга чиқди. Тенг курашлар остида кечган жангда ҳакамлар ғалабани Вандерсонга тақдим этишди - 1:4 (28:29, 29:28, 28:29, 27:30, 28:29).
Ўзбекистонлик боксчиларнинг кечаги иштирокини +91 кг вазн тоифасидаги Обиджон Тоҳиров якунлаб берди. У озарбайжонлик Магомед Абдуллаевга қарши рингга кўтарилди. Қизиқарли кечган жанг якунида ҳакамлар 3:2 (30:27, 30:27, 30:27, 28:29, 28:29) ҳисобидаги ғалабани озар боксчисига беришди. Россиялик уч ҳакам жангда Магомед, Мўғулистон ва мексикалик ҳакамлар эса Обиджон ғалаба қозонганини қайд этишган.