Тунда 123 кишида коронавирус аниқланди

Жамият

image

2020 йил 31 август соат 10.00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 123 нафарга ошиб, 41651 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг: 

•    89 нафари Тошкент шаҳрида;

•    14 нафари Қашқадарё вилоятида;

•    10 нафари Тошкент вилоятида;

•    8 нафари Андижон вилоятида;

•    2 нафари Наманган вилоятида аниқланган.

Шу билан бирга, Миробод туманида яшаган 60 ёшли Х.А. (аёл) ҳамда Учтепа туманида яшаган 53 ёшли С.Д. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Айни пайтда Ўзбекистонда 38819 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатда 2515 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 250 нафари оғир, 137 нафари эса ўта оғир аҳволда.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

161

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг