...
МЕНЮ
ONLINE TV

Туркияда суд тўнтариш уюштирганларга ҳукм ўқиди


21:16, 12.07.2018 Олам
 2 127

Суд эшитишида жами 133 нафар ҳибсга олинганлар иштирок этган.

Туркия суди 2016 йил мамлакатда давлат тўнтаришида қатнашган 99 маҳбусни умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди. Бу ҳақда “Anadolu” агентлиги хабар бермоқда.
 
Маълум бўлишича, уларнинг барчаси 15 июлда Истанбулдаги Босфор бўғози устидаги кўприкни эгаллаб олишга ва 34 фуқарони ўлдиришга алоқадор бўлган. Фожиадан сўнг кўприк “Шаҳидлар” дея ном олган.
 
Суд маҳбусларни конституцион тузумни ағдаришда айбдор деб топган. Уларнинг орасида турк армиясининг полковник ва майорлари ҳам бор. Агентликнинг таъкидлашича, эшитишда жами 133 нафар ҳибсга олинганлар иштирок этган. Қолганлар озод қилинган
 
Эслатиб ўтамиз, 2016 йил 15 йилда Туркияда давлат тўнтариши ўтказишга уриниш бўлганди. Натижада 248 киши ҳалок бўлган ва 2,7 миндан ортиқ одам яраланганди. Истанбулдаги кўприкда ҳалок бўлганларнинг фақатгина икки нафари полиция ходими, қолганлари оддий фуқаролар бўлган.
 
Туркия ҳукумати АҚШнинг Пенсильвания штатида яшаётган, радикал таълимот тарғиботчиси Фатҳуллоҳ Гуленни ушбу давлат тўнтаришига уринишнинг асосий ташкилотчиси деб ҳисоблаб келади.
 
Туркия Адлия вазири Абдулҳамид Гул расмий Анқара АҚШга ФЕТО ташкилоти раҳбари Фатҳуллоҳ Гуленнинг экстрадиция қилинишини сўраб, 7 талабнома юборганини маълум қилганлиги ҳақида хабар берилган эди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Туркия Давлат тўнтариши 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!