Яна 23 нафар фуқарода коронавирус аниқланди

Жамият

image

2020 йил 30 май соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 23 нафарга кўпайиб, 3546 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг 4 нафари Самарқанд вилоятида аҳоли орасидан аниқланган. Шунингдек, 19 нафари Карантин марказидан, жумладан, Санкт-Петербург – Тошкент йўналишидаги чартер рейси орқали келган 14 нафар, 26 май куни Москва – Тошкент йўналишидаги чартер рейси орқали 2 нафар, 26 май куни Қозоғистон ва худди шу куни Россия – Қозоғистон орқали мамлакатга ҳудудига кириб келган яна 3 нафар фуқарода қайд этилди. 

Айни пайтда мамлакатда 2783  (+55) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайди. 

Ҳозирда мамлакатда даволанаётган 749 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. 


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

369

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг