“Меҳр” – мутлақо махфий муҳр билан амалга оширилган операция ҳақида ҳужжатли фильм
Таҳлил
−
14 Сентябрь 2019
16431Жорий йилнинг май ойи охирида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг махсус топшириғига биноан Яқин Шарқдаги қуролли можаролар ҳудудида яшаб келаётган, алдов қурбони бўлган 156 нафар ўзбекистонлик аёллар ва болалар Ватанга қайтарилди. Бугун, 13 сентябрь куни соат 20:20 да ана шу махсус операция ҳақида ҳужжатли фильм эфирга узатилди. Фильмни юқоридаги слайдерда ёки QALAMPIR.UZ’нинг YouTube’даги саҳифасида томоша қилишингиз мумкин.
Ҳужжатли фильмда шундай дейилади:
Ал-Хол лагеридаги аёллар ва болалар ҳаётдан умидини узган. Аёлларга Ватанга қайтиш борасида тушунтириш ишлари олиб борилди.
Сурияга борган ўзбек делегацияси ташрифи давомида Дамашқ ва Асаке провинцияларида 2 та террористик акт содир этилди.
“Қарасам болаларим тош отишдан бошқа нарсани билмайди. Бошқа нарсани билмаяпти. Ҳатто манави қўлимдаги кичкина болам тош отади. Эй, отма нимага отасан десам, Йўқ ҳалиги муҳит шундай ўзига тортиб кетяптида икки ёшли бола. Бу нарса ёмон таъсир қилади лекин”, дейди аёллардан бири.
Ўткир инфекцияли касалликдан йил давомида 250 нафар бола ҳаётдан кўз юмгани қайд этилган.
Бу болаларнинг аксарияти 20 ёшга тўлмаган. Жангариларнинг энг даҳшатли усулларидан бири бу болаларни болалигидан ўлимга тайёрлаш бўлган. Шунингдек, уларни қулликка сотиш ҳолатлари ҳам кузатилган. Бу аёллар асирликда кечирганларини, ҳатто, жаҳаннамга ҳам қиёслаб бўлмайди. Улар бу ерга ўз хохиши билан келмаган. Уларнинг акалари, оталари, эрлари зўравонлик билан бу ерга олиб келган.
“Ислом динида эркак киши агарда аёлини шариатдан тақшарида бўлаётган нарсаларга ундаса у маҳлуқдир дейилади Ҳадису шарифда. Шунинг учун улар маҳлуқ сифатида жуда қаттиқ гуноҳкор бўлишади, бундай эркакларни даъюс дейди, аёлини сотган”, дейди Дилбар Отабоева.
“Мен аёли эдим эримга итоат қилдим, турмуш ўртоғимга итоат этганим учун кетдим деган даъвони қилади. Лекин итоатни ҳам чегараси бор. Инсонда бошқалардан фарқи ҳам унинг тафаккурида уни ақлида эри унга таклиф қилаётган нарса уни жаҳаннамга еткалашида, уни хорликка етаклашида. Шу ҳолатда эрига гапиролмаган тақдирда аҳли илмларга, аҳли фозилларга, маслаҳат қиладиган одамларга бориб маслаҳат қилишга бориши керакэди. Ана ўшанда унга тўғри йўл кўрсатмалар берилган бўларди”, дейди Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Нуриддин Холиқназаров.
Бу аёллар қилган хато сабаб қайсидир отасини, кимдир, эрини бошқа бири ўғлини йўқотди. Турмуш ўртоқларини йўқотгандан сўнг уларни бир неча бор шариат қоидаларини ниқоб қилган ҳолда мажбурлаб ёлланма жангчиларга турмушга беришган. Болалар ёввойи ҳолда ўсган. Энг зарур тиббий шароитлар бўлмагани учун оддий касалликлар ҳам болалар ўлимига сабаб бўлган. Бир марта қилинган оғир хатонинг бадали ана шундай бўлди.
Уларнинг ҳар бири бегона юртда тонгда қайтиб уйғонмаслик ваҳимаси билан уйқуга кетарди.