... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Туркияда навбатдаги теракт. Қурбонлар бор


09:35, 06.01.2017 Олам
 2 454

Юз берган воқеа туфайли икки киши, жумладан, полиция вакили ва суд ходими қурбон бўлган. Ўнга яқин киши жароҳат олган.

Кеча, 5 январь куни Туркиянинг Измир шаҳридаги суд биноси ёнида портлаш содир этилди. Бу ҳақда “Anadolu” ахборот агентлиги хабар бермоқда.
 
Маълумотларга кўра, аввалига суд биноси олдида турган автомобилга ўрнатилган портловчи восита ҳаракатга келтирилган, кейин эса икки террорчи полицияга қарата ўт очишни бошлаган. Кейинроқ, террорчилардан бири отиб ўлдирилган.
 
Юз берган воқеа туфайли икки киши, жумладан, полиция вакили ва суд ходими қурбон бўлган. Ўнга яқин киши жароҳат олган.
 
Измир провинцияси губернатори Эрол Ойюлдузнинг айтишича, бу теракт ортида Курдистон ишчи партияси турибди. Воқеа жойидан топилган 2 та Калашников автоматлари ва 8 та қўлбола гранаталар терактни курдлар амалга оширганлигига ишора қиляпти.
 
Маълум бўлишича, полиция вакиллари Байроқли тумани суд биносининг рўпарасида террорчилар бўлган автомобилни тўхтатишга уринишган. Босқинчилар эса қочмоқчи бўлиб,  машинадаги портловчи воситани ҳаракатга келтиришган. Шундан сўнг отишма юзага келган.
 
Айни вақтгача террорчиларнинг иккинчиси ҳам йўқ қилинган. Полиция яна бир террорчини қидирмоқда. Тахминларга кўра, у портлашни содир этган.
 
Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған теракт қурбонига айланган икки кишининг оиласига ҳамдардлик билдирди. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Туркия Измир Теракт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!