УЕФА Роналду ишини кўриб чиқди

Спорт

image

Португалия терма жамоаси ва “Ювентус” форварди Криштиану Роналдунинг Европа Чемпионлари лигаси нимчорак финали доирасидаги Мадриднинг “Атлетико” клубига қарши ўйиндаги ҳаракатлари УЕФА тартиб-интизом қўмитаси томонидан ўрганиб чиқилди.

Роналду ушбу ўйинда пеналтидан учинчи голни “Атлетико” дарвозасига киритгач, рақиб мухлислари жойлашган сектор олдига бориб, ноодатий ҳаракатни амалга оширди.

Футболчининг бу ҳаракатларини “Атлетико” клубидагилар ўзлари учун ҳақорат деб ҳисоблаб, бу борада УЕФАга шикоят йўллаган эди. Ташкилотнинг тартиб-интизом қўмитаси клубнинг шикоятини 21 март куни муҳокамадан ўтказди. Қўмитадагилар Роналдунинг бу қилиғини қандайдир провокацион ҳаракат сифатида қабул қилинмаслигини билдирди ва ҳужумчига нисбатан ҳеч қандай жазо чоралари қўлланилмайдиган бўлди.

Олдинроқ, агар УЕФА Роналдуни ноҳақ деб топадиган бўлса, уни икки ёки уч ўйинлик дисквалификация кутиши мумкинлиги айтилган эди. Аммо УЕФА қарорига кўра футболчи энди ЕЧЛ чорак финалида “Аякс”га қарши тўлиқ майдонда тўп суриши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Криштиану Роналду УЕФА

Баҳолаганлар

115

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг