Хитойдан юбориладиган “посылка”лар орқали вирус юқиши мумкинми?

Олам

image

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва инсон фаровонлигини назорат қилиш федерал хизмати раҳбари Aнна Попова Хитойдан юборилган “посилка”ларни қабул қилиш орқали коронавирус инфекцияси аниқланмаганлигини айтди, дея хабар берди TAСС.

Унинг сўзларига кўра, Хитойдан олиб келинган буюмлар орқали вирус юқтириш ҳолати қайд этилмаган.

Aммо Попова у бошқа тадқиқотчилар тақдим этган маълумотларга таянотганини таъкидлаган. Уларнинг сўзларига кўра, вирус 40 даражадан юқори ҳароратларда омон қолмайди ва у атроф-муҳитда суст бўлади.

"Aммо бу қўшимча ўрганишни талаб қилади", дея қўшимча қилди у.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил 31 декабрь куни Хитой ҳукумати Уханда номаълум пневмония касаллиги ҳақида хабар берди. Январ ойида касалликнинг қўзғатувчиси коронавируснинг янги тури эканлиги ҳақида маълумот пайдо бўлди. Кеча, 26 январь куни ёввойи ҳайвонлар вирусни пайдо бўлишининг манбаи эканлиги маълум бўлди. Бу каби ҳолатлар Хитой, Гонконг, Mакао, Tайван, Tаиланд, Япония, Жанубий Корея, AҚШ, Канада, Сингапур, Непал, Франция, Aвстралия ва Mалайзияда қайд этилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Хитой коронавирус

Баҳолаганлар

213

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг