ФВВ фуқароларни огоҳлантиряпти

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фуқароларга мурожаат билан чиқди. Унда маълум қилинишича, жорий йил 28 февралдан 4 мартга қадар тоғли ҳудудларда ҚОР КЎЧКИСИ ХАВФИ эълон қилинади. 

“Азиз дам олувчилар! Эҳтиёткорлик чораларини кўришингизни ва “Диққат! Қор кўчиши хавфи мавжуд” белгиси билан чекланган жойларга кирмасликни илтимос қиламиз”, дейилади хабарда. 

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг 24 декабрь куни Бўстонлиқ тумани “Белдирсой” МФЙ ҳудудида жойлашган “Белдирсой” спорт мажмуасида 3 нафар фуқаро қор кўчкиси тагида қолиб, вафот этган.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Қор кўчкиси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

Баҳолаганлар

49

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг