Тошкентда салкам 250 кишида коронавирус аниқланди
Жамият
−
25 Июль 2020
11259Бугун, 25 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 293 нафарга ошиб, 19 653 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 242 нафари Тошкент шаҳрида, 36 нафари Сирдарё вилоятида, 8 нафари Қорақалпоғистон Республикасида ҳамда 7 нафари Навоий вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Айни пайтда Ўзбекистонда 10 472 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (54 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатда 9 074 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 138 нафари оғир, 40 нафари эса ўта оғир аҳволда.
LiveБарчаси
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023