Трамп мухлисларга умид берди

Спорт

image

AҚШ Президенти Дональд Трамп кеча, 4 апрель куни коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазиятни муҳокама қилиш учун Шимолий Aмерика йирик спорт лигаларининг 12 та вакили билан телеконференция ўтказди.

Президент МБА мусобақаси сентябрь ойида ўз вақтида бошланиши кераклигини айтди ва шунингдек, мухлислар стадионларга август ёки сентябрь ойига қадар қайтишларига умид билдирди.

Юқорида айтиб ўтилган вақтда тиббиёт мутахассислари пандемия билан боғлиқ ҳозирги вазиятда мусобақалар давом этади, деб ҳисоблашадими ёки йўқми, ҳозирча номаълум.

Конференция давомида МБA комиссари Aдам Силвер лигалар биринчи бўлиб ишни тўхтатганини ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакиллари рухсат берганидан кейин, биринчи бўлиб мусобақани давом эттиришини таъкидлади.

Миллий баскетбол асосацияси (МБA) АҚШда жорий йилнинг 11 март куни мавсумни тўхтатган биринчи лига бўлди.

Маълумот ўрнида, ҳозирги вақтга қадар коронавирус пандемияси тарқалиши бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди. Қўшма Штатларда 311 635 киши COVID-19 вирусини юқтириб олган. 8 454 нафар шахс ушбу инфекция қурбони бўлди. 14 825 бемор коронавирус инфекциясидан буткул соғайиб кетган.

Эслатиб ўтамиз, айни дамда коронавирус юқтириб олган инсонлар сони дунё бўйлаб 1 202 715 нафарни ташкил этмоқда. 64 734 одам ушбу касаллик қурбони бўлди. 246 648 нафардан зиёд бемор коронавирусдан буткул соғайиб кетган.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Дональд Трамп Коронавирус МБА

Баҳолаганлар

268

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг