Экология қўмитаси собиқ ИИБ олдидаги арчаларнинг кесилишига изоҳ берди
Жамият
−
28 Август 2019
4160Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани Шастри кўчаси собиқ туман ИИБ биноси ёнидаги 25 та 20-30 ёшли игнабаргли дарахтларнинг кесилишига изоҳ берди.
Қайд этилишича, арча дарахтлари ўсиб, собиқ ИИБ биноси олдидан ўтказилган 110 килоВольт кучланишли “Л-Водил-1,2” линияларига тега бошлаган.
Бу ўз навбатида электр тармоғининг эксплуатацияси ва одамларнинг хавфсизлигига хавф туғдириши мумкинлиги ҳамда мазкур электр тармоғи Мирзо Улуғбек, Яшнобод, Миробод, Юнусобод туманларидаги маиший ва юридик истеъмолчиларга хизмат қилиши таъкидланган.
“Юқорида келтириб ўтилганларни ҳисобга олиб, кўрсатиб ўтилган туманларни электр энергияси билан ишончли таъминлаш, юқори кучланишли 110 кВ “Л-Водил-1,2” электр линиясининг фавқулодда узилишининг ва инсон ҳаёти билан боғлиқ бошқа бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида қуриқланадиган ердаги дарахтларни кесишга рухсат берилди”, дейилади қўмита хабарида.