“Тўнтаришни тўхтатамиз”: Буюк Британияда намойишлар авж олди

Олам

image

Буюк Британия қироличаси Елизавета II мамлакат Бош вазири Борис Жонсоннинг парламент ишини тўхтатши тўғрисидаги таклифини маъқуллагач, Лондонда оммавий норозилик бошланди. Норозилик акциялари Манчестер ва Эдинбургда ҳам ўтказиялпти.

Лондонда намойишчилар Бош вазир қароргоҳига яқин жойда тўпланди. Улар “Демократияини ҳимоя қиламиз, Борисни тўхтатамиз”, “Тўнтаришни тўхтатамиз” деб ҳаракатланяпти.

Намошйишчилар парламент олдидаги асосий кўчани тўсиб қўйган. Улар “Тўнтаришни тўхтатамиз” ёзувли плакатлар кўтариб олган. Бу норозилик намойишининг асосий шиорига айланди.

Кеча, 28 август куни Буюк Британия қироличаси Елизавета II мамлакат Бош вазири Борис Жонсоннинг 9 сентябрдан 14 октябргача парламент ишини тўхтатиш тўғрисидаги таклифини маъқуллади.

Парламентнинг тўхтатилиши Жонсоннинг Буюк Британияни 31 октябрда Европа Иттифоқидан чиқариш бўйича режалари билан боғлиқ. Парламент ишининг кеч бошланиши депутатларда Brexit шартларига ўз ҳиссаларини қўшишга вақт қолдирмайди.

Эслатиб ўтамиз, Лондоннинг собиқ мэри, Буюк Британиянинг собиқ Ташқи ишлар вазири Борис Жонсон жорий йилнинг 23 июлида Консерваторлар партиясининг янги раиси этиб сайланди ва эртаси куни мамлакат Бош вазири бўлди. Удан аввалги Бош вазир Тереза Мэй Brexit атрофидаги можаролар сабаб лавозимдан истеъфо берганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Буюк Британия Brexit

Баҳолаганлар

47

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг