Дунёнинг кўзи бизда – Эрдўған

Олам

image
Россия ва Туркия Президентлари учрашуви бошланди. Путин Эрдўғанга таъзия билдирди north_east

Россия ва Туркия Президентлари учрашуви бошланди. Путин Эрдўғанга таъзия билдирди

Аввалроқ, Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған бугун, 5 март куни Россия пойтахти Москва шаҳрига ташриф буюргани, мамлакат Президенти Владимир Путин билан учрашгани ҳақида хабар берган эдик. 

“Муҳтарам Президент, аввало қабулингиз учун миннатдорчилик билдираман. Бу учрашувни аслида Туркияда қилмоқчи эдик. Аммо, Россия Федерацияси Конституцияси билан боғлиқ ўзгаришлар боис учрашувни бугун бу ерда ўтказяпмиз. Бизнинг Идлиб музокаралари сабаб учрашишимиз жуда муҳимдир. Минтақада вазият оғир. Биляпманки, айни вақтда бутун дунёнинг нигоҳи шу ерга қаратилган.  

Бугун бу ерда биз босадиган қадам, қабул қилинадиган тўғри қарорлар минтақа ва мамлакатларимизни ҳаловатга етаклайди. Биз Россия ва Туркия муносабатлари юқори даражага кўтарилган бир даврда яшаяпмиз. У хоҳ мудофаа соҳаси бўлсин, хоҳ савдо алоқаримиз, турли вазиятларни бошдан кечиряпмиз. Биз бу имкониятларимизнинг янада янги манзиллар сари элтиш тараддудидамиз. Албатта, буларни кучли тарзда давом эттириш бизнинг энг буюк мақсадимиздир. Бунинг уддасидан чиқишимизга ишонаман”, деди Ражаб Тойиб Эрдўған.

Президентларнинг асосий мулоқоти ОАВ гувоҳлигисиз давом этди. Ҳозирча учрашув натижалари бўйича келишувлар ва суҳбат мазмуни маълум эмас. 


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Путин Ражаб Тойиб Эрдўған

Баҳолаганлар

255

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг