ИИВ: Туристлар томонидан жорий йил жиноят содир этилмаган
Жамият
−
13 Декабрь 2019
4290Жорий йил Ўзбекистонга келган туристлар томонидан жиноий жавобгарликка тортувчи хатти-ҳаракат содир этилмаган. Бу ҳақда ИИВ вакиллари томонидан ўтказилган матбуот анжуманида маълумот берилди.
“Жорий йил туристлар томонидан жиноят содир этилмаган. Ўтган йили ҳам бўлмаган. Айнан туристлар томонидан содир этилмаган. Шуни тўғри талқин қилиш керак. “Туристлар” ва “чет эл фуқаролари” тушунчасида фарқ бор”, – дея маълум қилди Абдурашид Алишеров.
Шунингдек, ИИВ бош бошқарма раҳбари “турист” ва “чет эл фуқароси” тушунчаларининг фарқига тўхталиб ўтди.
“Чет эл фуқароларига кимлар киради? Масалан, қўшма корхоналар ёки чет эл корхоналари ходимлари, қурилишга жалб қилинган хорижликлар бор. Улар чет эл фуқаролари дейилади. Улар жиноят содир этишяпти ва уларнинг статистикаси бизда мавжуд. Лекин айнан турист томонидан жиноят содир этиш ҳолатлари йўқ”, – дея қўшимча қилди у.
Тадбирда илғор хорижий тажрибани ўрганиш мақсадида кўплаб мамлакатларга қилинган ташрифлар ҳақида маълумот берилди. Унга кўра, ИИВ бошқа соҳавий хизматлари вакиллари билан биргаликда Корея Республикаси, Россия Федерацияси, Франция, Малайзия, Испания, Греция, Ҳиндистон ва Хитой каби давлатларга ташриф буюришган.
LiveБарчаси