Самарқандда МИБ ходимига тан жароҳати етказган фуқарога нисбатан жиноят иши очилди

Жамият

image

Мажбурий ижро бюросининг Булунғур туман бўлими давлат инспекторлари И.М. ҳамда Ф.Х.лар тумандаги “Оқтош” маҳалласи “Шўрбедана” қишлоғида яшовчи фуқаро А.Х.нинг яшаш хонадонига энергия ресурслари ва сувдан фойдаланиш қонунийлиги ҳолатини текшириш мақсадида боришган. Бу ҳақда Zarnews нашри хабар тарқатди.
 
Хизмат вазифасини бажараётган давлат инспекторлари А.Х.га электр энергияси истеъмоли бўйича зарур ҳужжатларни тақдим этишни сўраган.

Шу пайт А.Х.нинг ўғли Х.Х.маст ҳолатда келиб қолган ва давлат инспекторларининг қонуний фаолиятларига фаол қаршилик кўрсатиб, ҳақоратларга кўмиб ташлаган. Бу ҳам камлик қилгандек, уяли телефонларини ҳамда хизмат жетонларини тортиб олиб, давлат инспектори Ф.Х.га тан жароҳати етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан фуқаро Х.Х.га Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 219-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.


Мақола муаллифи

Теглар

МИБ

Баҳолаганлар

15

Рейтинг

3.3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг