... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Туркия Президенти ҳайит намози вақтида ҳушини йўқотди


15:48, 25.06.2017 Олам
 8 780

Ражаб Эрдўған масжидда қонидаги қанд миқдори ошиб кетгани учун ҳушидан кетган.

Бугун, 25 июнь куни Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған муқаддас Рамазон ойи якунига бағишланган ҳайит намози вақтида ҳушидан кетди. Бу ҳақда “Hurriyet” газетаси хабар берди.
 
Маълумотларга кўра, Ражаб Эрдўған Оташехир шаҳридаги Мимар Синан масжидида ўқилаётган ҳайит намози вақтида қонидаги қанд миқдори ошиб кетгани учун ҳушидан кетган.
 
Эрдўған ҳушини йўқотган вақт унга врач ва қўриқчилар ёрдам беришган. Журналистларни масжид ичига киритишмади, Президент намоз якунлангандан сўнг соғлиги ҳақида қисқача интервью берди.
 
“Қон босимим ёмонлашгани туфайли ўзимни бироз ёмон ҳис қилдим, ҳозирда ҳаммаси жойида. Хавотирга ўрин йўқ!”, деди Эрдўған.
Акмал Эшонхонов

Теглар:Туркия Ражаб Тойиб Эрдўған Рамазон ҳайит 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!