Сергелида йирик ёнғин содир бўлди
Жамият
−
10 Январь 2020
11315Бугун, 10 январь куни соат 00:28 да, Сергели тумани, Лутфикор 1-тор кўчаси 1-уйда жойлашган, “Сергели кичик саноат зонаси бошқариш дирекцияси” ДУК ҳудудида йирик ёнғин юз берди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар қилди.
Сергели КСЗ ҳудудида ижарада фаолият юритаётган МЧЖга қарашли бинонинг 4-қаватида жойлашган маиший техника ишлаб чиқариш цехи ва бинонинг том қисми 900 кв м майдонида ёнган.
Ёнғиндан бинонинг 1000 кв.м. майдонидаги қурилмалари сақланиб қолинган. Ёнғин ўчириш жанговар бўлинмалари чақирилган манзилга соат 00:33 да етиб борган ва кўрилган тезкор чора ва ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 02:20 да қуршаб олиниб, соат 03:40 да ўчирилган.
Ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Ёнғиндан инсонларни ҳалок бўлиш ва тан жароҳати олиш ҳолатлари қайд этилмади. Ёнғин жойига 18 та ёнғин ўчириш техникалари жалб қилинган.