Россиянинг Иркутск вилоятида даҳшатли сув тошқини кузатилмоқда (видео)

Олам

Россиянинг Иркутск вилоятида меъёридан ортиқ ёққан ёмғир сабаб кўплаб ҳудудларга сел келган. Сув босган ҳудудларда  фавқулодда ҳолат эълон қилинди. 

ТАССнинг хабарига кўра, 9063 аҳоли истиқомат қиладиган 31 аҳоли яшаш пунктидаги 3735 уйлар сув остида қолган. 

 

Россия ФВВ сув тошқинларини бартараф этиш ишларини бошлаб юборган. Сув тошқинлари юзага келган ҳудудда қутқарув-қидирув ишлари олиб борилмоқда. 

Айни вақтга келиб ушбу сув тошқинлари акс этган фото ва видеолар ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

71

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг