... 2018 йил – “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Туркия медиасининг энг кўзга кўринган вакиллари Ўзбекистонда!


11:23, 12.05.2018 Жамият
 1 925

Эътиборли жиҳати шундаки, ушбу тадбир Ўзбекистонда биринчи бор, дунё миқёсида ўнинчи бор ўтказилмоқда.

Ўзбекистон ва Туркия ўртасида кун сайин мустаҳкамланиб бораётган ришталар ҳар соҳани қамраб оляпти. Ўзаро ҳурмат ва манфаатли ҳамкорлик тижоратдан тортиб, қурилиш соҳасида, ҳатто, медиа оламида ҳам ривожланмоқда.
 
Айни дамда Туркия медиа оламининг энг кўзга кўринган вакиллари, журналистлар, ОАВ вакиллари ва шу соҳада дунёнинг 14 мамлакатидан Туркияга бориб ўқиётган талабалар Ўзбекистонда бўлиб турибди.
 
7-12 май кунлари Тошкент-Самарқанд-Бухорода бўлиб ўтаётган 10-Келажак ила ришта амалий машғулотида иштирок этиш учун Туркия Республикасининг телевидение ва радио олий ташшкилоти раҳбари Илҳан Ерликая, Туркия Республикаси Бош вазири девони ҳузуридаги Матбуот ва ахборот бош бошқармаси вакиллари – Қўллаб қувватлаш бошқармаси бошлиғи Тунчай Карабулут ва Стратегик ривожлантириш бошқармаси Рамазон Каюнчигил, Бош бошқарма ҳуқуқшуноси Селами Билгин ҳам ташриф буюрди.


 
Ушбу тадбирда Халқаро Пресс-клуб, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, Туркиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси, Туркия Республикасининг телевидение ва радио олий ташшкилоти, Туркия Республикаси Бош вазири девони ҳузуридаги Матбуот ва ахборот бош бошқармаси ҳамда TIKA ҳамкорлигида ташкил этилди.
 
Эътиборли жиҳати шундаки, ушбу тадбир Ўзбекистонда биринчи бор, дунё миқёсида ўнинчи бор ўтказилмоқда.
 
Бугунгача Келажак ила ришта амалий машғулоти Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Руминия, Туркиянинг Чаноққалъа, Конья шаҳарларида бўлиб ўтган. Унда Туркияга бакалаврлик, магистратура ва докторлик илмий даражаларини олиш учун чет эллардан келиб ўқиётган талабаларга Ўзбекистоннинг бой маданий мероси таништирилди.  Тадбирда иштирок этаётган талабалар  Ҳиндистон, Бангладеш, Туркия, Озарбайжон, Қирғизистон, Туркманистон, Қозоғистон, Ўзбекистон, Европа (Молдова, Босния ва Герцеговина, Сербия, Болгария, Греция) ва Африка(Яман)нинг 14 та давлатларидан Туркияга бориб ўиқётган йигит-қизлардир.
 
Улар Ўзбекистоннинг тарихий ривожланиш босқичлари, обидалари, дунёга донг таратган буюк алломалари, диний уламолари, ҳозирги тараққиёт кўрсаткичлари, саноати каби мавзуларда ўзларининг кичик тадқиқотларини тақдимот кўринишида акс эттиришди. Талабаларнинг маърузалари тўплам ҳолида чиқарилиши режалаштирилган.
 
Делагация 7-10 май кунлари Бухоро, Самарқанд шаҳарларида бўлди, 11-12 майда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети марказий биносида тадбирнинг очилиш маросими ўтказилади. Унда талабалар ўзлари тайёрлаб келган маърузалари билан қатнашадилар.




 
Мазкур тадбирдан кутиладиган энг катта натижа Ўзбекистон-Туркия ўртасидаги муносабатларни қўллаб-қувватлаш, медиа соҳасида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш, Ўзбекистон жаҳон  тиллари университетида турк тили, халқаро журналистика  мутахассислиги бўйича таҳсил олаётган талабалар учун тажриба алмашишдан иборат. 

Теглар:Ўзбекистон-Туркия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар