Ўрганган кўнгил ўртанса қўймас. Андижонда карантин даврида мажбурий меҳнат аниқланди

Жамият

image

Андижонда сув хўжалиги ходимлари мажбурий тарзда ёнғоқ экишга жалб этилганлиги аниқланган ва мансабдор шахс жавобгарликка тортилган. Бу ҳақда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги хабар бермоқда. 

“Интернет нашрларида Андижон вилоятида карантин ва чеклов тадбирлари амалда бўлишига қарамай, бюджет ташкилотларининг 500 дан ортиқ ходимлари мажбурий меҳнатга жалб қилингани юзасидан хабарлар тарқалди. Ўрганишлар давомида Андижон тумани худудидаги адирликка  хақиқатан  10-11 апрель куни ёнғоқ кўчатлари экилгани ва бунда Андижон вилояти сув хўжалиги бошқармасига қарашли корхона ишчилари мажбурий тарзда жалб этилгани аниқланди. 

Ушбу ҳолатда, Меҳнат кодексининг 124-моддаси ҳамда 177-моддаси талаблари бузилганлиги учун корхона раҳбарига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-моддаси 1-қисми билан маъмурий жавобгарликка тортилди. 

Андижон вилояти Сув хўжалиги бошқармаси, “Андижон худудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ, “Андижон ҳудудгаз” МЧЖ, Андижон вилояти “Сувоқава” ДУКда олиб борилган ўрганишлар натижасида мажбурий меҳнатга жалб қилиш ҳолатлари аниқланмади. Бундан ташқари адирлик ҳудудида Андижон, Булоқбоши тумани Ободонлаштириш бошқармаларининг хақ тўланадиган жамоат ишига жалб этилган ходимлари  2020 йил 13-15 апрель кунлари Ободонлаштириш ишларида иштирок этгани аниқланди”, дейилади хабарда.

Маълумот ўрнида, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-моддаси 1-қисми, яъни мансабдор шахс томонидан меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.  

Базавий ҳисоблаш миқдори 2020 йил 16 апрель ҳолатига кўра 223 000 сўм.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Андижон карантин мажбурий меҳнат

Баҳолаганлар

94

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг