Шавкат Мирзиёев ИИВ Академияси тўғрисидаги қарорни имзолади

Жамият

image

Ўзбекистон Респуббликаси Президентининг “Ички ишлар вазирлиги Академиясидаги таълим мутахассисликлари рўйхатига қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” каналида хабар берилди.

Киритилган қўшимчаларга мувофиқ, эндиликда академияда Жиноий жазоларни ижро этиш фаолияти бўйича олий маълумотли юрист кадрлар тайёрланади.

Шунингдек, қарор билан касбий тайёргарлик факультетида Махсус операцияларни амалга ошириш фаолияти ташкил этилди.

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда Академияда қуйидаги йўналишлар бўйича олий маълумотли юрист кадрлар тайёрланмоқда:

•    тергов фаолияти;
•    тезкор-қидирув фаолияти;
•    ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолияти;
•    эксперт-криминалистик фаолият;
•    йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш фаолияти;
•    хизмат фаолиятини психологик таъминлаш;
•    жиноятларни олдини олиш ва фош этиш фаолияти.


Мақола муаллифи

Теглар

қарор ИИВ

Баҳолаганлар

159

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг