...
МЕНЮ
ONLINE TV

Туркия биринчилардан бўлиб зилзила жабрланувчиларига ёрдам кўрсатмоқда


12:25, 13.11.2017 Олам
 1 351

Ироқда юз берган ер силкинишидан сўнг сафарга отланган қутқарувчилардан иборат 5 та автомобиль тунда Диёрбакирдан йўлга чиқишган эди.

Туркия Бош вазир ўринбосари Ражаб Оқдоғ Ироқдаги кучли зилзила туфайли AFAD, яъни Фавқулодда ҳодисалар оқибатларини бартараф этиш бошқармасининг 70 нафар ходимдан иборат қидирув-қутқарув гуруҳи фалокат ҳудудига юборилишини маълум қилди. Бу ҳақда “Anadolu” агентлиги хабар бермоқда.
 
Ражаб Оқдоғ Туркия ҳукумати номидан қурбонларнинг оиласи ва яқинларига таъзия билдирди.
 
Шуни таъкидлаш керакки, 30 қутқарувчидан иборат яна бир гуруҳ Туркиянинг Ироқ билан чегарадош ҳудудига етиб борган. Маълумотларга кўра, қутқарувчилар бўлган 5 та автомобиль тунда Туркиянинг Диёрбакир провинциясидан йўлга чиқишган.
 
Туркиянинг Қизил ярим ой жамияти томонидан Ироққа 3 мингта махсус ўтов-палаткалар юборилади.
 
Бундан ташқари, Туркия Соғлиқни сақлаш вазири Аҳмед Демиржан 10 нафар шифокор ва 300 дан ортиқ қутқарувчилар Ироқ туманларида яшовчи маҳаллий аҳолига ёрдам беришга тайёр эканлигини маълум қилди. Вазирлик Эрон ва Ироқнинг жабрланган аҳолисига кўмак беришга шай ҳолатда эканлиги хабар қилинди.
 
Аввал хабар берганимиздек, 12 ноябрь куни Эрон–Ироқ чегарасида кучли зилзла содир бўлди. 7,2 магнитудага тенг бўлган ер силкиниши оқибатида минглаб кишилар жабрланди. Қурбонлар сони эса ҳозирда 200 нафарга етди. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Туркия Ироқ Зилзила Эрон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!