Турк актёри Бурак Ўзчивит Тошкентга келяпти...ми?
Реклама 09 Февраль 08:30 12220
image

Дунё киносаноатининг таниқли юлдузи, турк актёри Бурак Ўзчивит роль ижро этган фильмлар айни дамда Ўзбекистонда севиб томоша қилинмоқда. Шу кеча-кундузда Бурак Ўзчивитнинг Ўзбекистонга келаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Бурак Ўзчивит Ўзбекистонга ҳақиқатан ҳам келадими ё йўқ, буниси ҳали маълум эмас. Агар у мамлакатга ҳақиқатан ҳам келса, бунга бирор фильм ёки сериал сабабми ёки... Умуман, унинг ташрифи қайси кунларга мўлжалланяпти? Бу саволларга жавоб ҳали топилганича йўқ.

Бу орада Тошкент кўчаларида Бурак Ўзчивит суратга тушган реклама баннерлари пайдо бўлди. Тўғри жой, тўғри лойиҳа, тўғри нарх дея қайд қилинган ушбу чорловлар “Olmazor city”га тегишли бўлиб, унда Бурак Ўзчивит қўлида калит тутиб турганини кўриш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Бурак Ўзчивит ўзбекистонлик томошабинларга турк киноижодкорлари томонидан яратилган “Ака” фильми, “Чолиқуши”, “Севги изтироблари” сериаллари билан яхши таниш. У бутун дунёда катта шуҳрат қозонаётган, қолаверса, Ўзбекистонда ҳам намойиш этилаётган “Тирилиш. Эртўғрул” сериалининг янги мавсумида ҳам суратга тушиши маълум қилинган.

Хўш, сизнингча, Бурак Ўзчивит Ўзбекистонга келадими?

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 206
Рейтинг: 3.8