Япония тарихида илк бор энг йирик кокаин партияси қўлга тушди
Олам
−
16 Апрель 2020
6043Япониянинг “Киодо” агентлиги ўз манбаларига таяниб хабар беришича, мамлакат тарихидаги энг катта, оғирлиги 700 кг бўлган кокаин партияси божхона ходимлари томонидан ушланди.
Маълумотларга кўра, гиёҳванд моддалар озиқ-овқат маҳсулотлари ташийдиган кемадаги банан қутиларидан топилган. Манбаларга кўра, сўроқ пайтида экипаж аъзолари контрабандага алоқадорлигини рад этишган.
Таъкидланишича, қора бозорда партиянинг нархи 130 миллион долларга баҳоланмоқда. Маҳаллий божхона органларининг тахминларига кўра, контрабандага йирик халқаро синдикатнинг қўли борлиги мумкин.
Ҳозирда тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023