...
МЕНЮ
ONLINE TV

Туризм қўмитаси алломани учириш ва дарвешни муаллақ ўтказишдан қачон ортади?


16:04, 12.03.2018 Жамият
 7 674

“Тирилиш. Эртўғрул” сериали айрим тарихий воқеалари Ўзбекистон диёрида суратга олиниши потенциал турист эҳтимолини кучайтириши ҳақида айтган эдик.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан Ўзбекистонда туризм соҳасини ривожлантиришга қаратилаётган эътиборни қўллаб-қувватлаган ҳолда, қолаверса, бу йўналишдаги ислоҳотларга ўз ҳиссамизни қўшиш мақсадида сайтимиз орқали бир неча бор Туризмн ривожлантириш давлат қўмитасига таклифлар билан чиққан эдик.
 
Бу таклифларнинг бирида Ўзбекистон туризми бўйича ихтисослашган журналист кадрлар тайёрлаш, журналистлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш марказларига бу йўналишдаги мутахассислар заруратидан келиб чиқиб, буюртма бериш масаласини ўртага ташлаган эдик.
 
Кейингисида эса Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг тарихий қаҳрамонларимиз ҳақидаги фильм ва сериаллар суратга олиш бўйича билдирган топшириқларидан келиб чиқиб, туризм ва кино соҳасидаги ҳамкорликни йўлга қўйиш, дунёнинг турли чеккаларида суратга олинаётган фильмлар, хусусан, турк киноижодкорларининг “Тирилиш. Эртўғрул” сериали айрим тарихий воқеалари Ўзбекистон диёрида суратга олиниши потенциал турист эҳтимолини кучайтириши ҳақида айтган эдик.



Шунингдек, таклифларимиз орасида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузурида Жамоатчилик кенгаши тузилиши ва унга турли соҳа вакилларини жалб қилиб, ғояларини умумлаштириб, улардан унумли фойдаланиш кераклиги ўртага ташланган эди.
 
Бугунгача Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасидан бу таклифларимизга нисбатан на ижобий ва на салбий муносабат билдирилди. Аксинча, тўлалигича эътиборсиз қолдирилди. Табиий, ахир қўмитадагилар Бухородаги алломани учириш, дарвешни муаллақ ўтказиш билан банд.
 
Туризмни ривожлатириш давлат қўмитаси раҳбари Азиз Абдуҳакимов журналистлар билан ўтказилган учрашувлардан бирида ОАВ ходимлари туризм соҳасини ривожлантириш бўйича таклифлар билан чиқса, муносабат билдирса, “энди метрода суратга тушиш” қабилидаги майда хабарлардан қочиб, катта таҳлилий мақолалар ёзса, деган таклифни билдирган эди.
 
Яқинда “Qalampir.uz” интернет нашрида “Ўзбекистон туризмига “Тирилиш” керак!” номли мақола чоп этилди. Унда Туркия ва бошқа шарқ мамлакатларидан зиёрат туризми учун потенциал туристга хорижда суратга олинаётган сериалларда Ўзбекистон тарихини кўрсатиш орқали эришиш мумкинлиги айтилганди. 


 
Мақола турк расмийлари томонидан эътиборсиз қолдирилгани йўқ. Туркия телерадиокомпаниясининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси журналисти Ўсман Гўкмен ушбу мақолада ўртага ташланган таклиф юзасидан муносабат билдирди.
 
Ўсман Гўкмен, ТРТ – Туркия телерадиокомпаниясининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси журналисти:
 
— Ота-боболаримизнинг отаюрти ҳисобланган Моварауннаҳр, кейинги номи Туркистон бўлган бу муқаддас жойлар халқимиз хотирасида ҳамон яшамоқда. Шу сабабли турк халқи қадим шаҳарлар бўлмиш Самарқанд, Бухоро ва Хивага ўзгача меҳр-муҳаббат ҳис қилади.
 
Маълумки, ота-боболаримиз Салжуқийлар бу ерларда ҳукмронлик қилганлар. Бу ердаги мавжуд маданият ўзбеклар каби туркларни ҳам қизиқтириб келган. Муштарак тарих, ўтмишга эга бўлган юқорида номлари зикр этилган қадим шаҳарлар барча томонидан севиб томоша қилинаётган сериалларда макон ҳамда фон сифатида қўлланилишини чин кўнгилдан хоҳлардим. Хусусан, ТРТ – Туркия телерадиокомпанияси томонидан суратга олинган “Тирилиш. Эртўғрул” ҳамда “Абдулмаҳид” каби тарихий сериалларнинг баъзи қисмларини Самарқанд, Бухоро, Хива каби қадим шаҳарларда суратга олиниши муштарак тарихнинг хотирланиши, қолаверса, икки халқнинг қардошлик муносабатларини янада мустаҳкамланишида муҳим роль ўйнайди.
 
Туркия фуқаролари учун виза қулайликларининг жорий қилиниши билан бир қаторда баъзи тўсиқлар бартараф этилди. Буни эса санъат ва маданият намояндалари томонидан ҳар икки халққа, қолаверса, бутун дунёга ноёб асарлар орқали етказиш керак.

Кутамиз, “Ўзбеккино”, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва бошқа тегишли ташкилотлар бу масалага қандай жавоб қайтараркин. Туризм учун аввал тарғибот керакми ёки учар алламаю муаллақ турувчи дарвешлар?!
Қамариддин Шайхов,
"Qalampir.uz" интернет нашри раҳбари

Теглар:Тирилиш Эртўғрул Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар