ДСЭНМ бош шифокори ўринбосари пора билан қўлга тушди

Жамият

image

Самарқанд вилояти давлат санитария-эпедимология назорати маркази бош шифокори ўринбосари ва хўжалик ишлари бўлими мудири ичимлик сувининг истеъмолга яроқлилиги ҳақида хулоса бериш учун пора олаётганда қўлга тушди.

Самарқанд вилояти прокуратураси ахборот хизматига таяниб ЎзА нашри хабар беришича, Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Самарқанд вилояти бошқармаси ходимлари томонидан якка тартибдаги тадбиркор Ш.С.нинг мурожаатига кўра, 2019 йил 22 июнь куни тезкор тадбир ўтказилди. Тадбир давомида вилоят давлат санитария-эпедимология назорати маркази хўжалик ишлари бўлими мудири А.О. ҳамда марказ бош шифокори ўринбосари Г.А. ичимлик сувининг истеъмолга яроқлилиги ҳақида хулоса бериш учун тадбиркордан 500 минг сўм пулни пора тариқасида олган вақтда ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 210-моддаси 2-қисми “в” банди (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилди. Самарқанд вилояти ДСЭНМ бош шифокори ўринбосири Г.А. Самарқанд шаҳар прокуратураси томонидан олиб борилаётган тергов жараёнида қамоққа олинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Бош прокуратура ДСЭНМ

Баҳолаганлар

75

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг