Трамп Ханойга етиб келди

Олам

image

Бугун, 26 февраль куни АҚШ президенти Дональд Трампнинг махсус борти Air Force one Вьетнамнинг асосий халқаро аэропорти Нойбайга қўнди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

Дональд Трамп Ханойга КХДР раҳбари Ким Чен Ин билан учрашиш учун келди. Улар 27-28 февраль кунлари музокара ўтказади.

АҚШ президенти аэропортдан меҳмонхонага боради. Бироқ унинг қаерга жойлашиши расман эълон қилинмаган. Тахминларга кўра, Трамп Ханойнинг янги бизнес тумани Тилиемдаги JW Marriott меҳмонхонасида қолади. Меҳмонхона олдида хавфсизлик чоралари кучайтирилган, ҳудудда сапёрлар текширув ўтказган.

Аввалроқ, КХДР етакчиси Ким Чен Ин зирҳли поездда Ханойга етиб келгани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ-КХДР Дональд Трамп Ханой

Баҳолаганлар

48

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг