Сурхондарё вилояти ҳокимига икки ўринбосар тайинланди

Жамият

image

Кеча, 19 сентябрь куни Сурхондарё вилояти ҳокимига янги ўринбосарлар тайинланди. 

Президентнинг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси Шерзод Кудбиев, Сурхондарё вилояти ҳоким Тўра Боболов иштирокида ўтган Халқ депутатлари вилоят Кенгаши йиғилишида Рўзимурат Кунгратович Чориев бошқа ишга ўтиши муносабати билан Сурхондарё вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимидан озод қилинди.

Шу кунгача Тошкент давлат аграр университети Термиз филиали директори лавозимида ишлаб келган Чори Раҳмонович Бегимқулов вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

Маълумот ўрнида, Чори Раҳмонович Бегимқулов 1974 йилнинг 10 октябрида Шеробод туманида туғилган. 1998 йилда Тошкент давлат аграр университетини тамомлаган. 2017 йилда ТДАУ Термиз филиали директори этиб тайинлангунга қадар Тошкент давлат аграр университетида самарали фаолият юритган.

Шунингдек, шу кунгача Қумқўрғон тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келган Холмамат Жўраевич Саматов вилоят ҳокимининг  қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

Маълумот ўрнида, Холмамат Жўраевич Саматов 1965 йилнинг 25 августида Денов туманида туғилган. 1987 йилда Тошкент қишлоқ хўжалиги институти, 1993 йилда Москва қишлоқ хўжалиги академиясини тамомлаган. 2019 йилнинг 27 февралида Қумқўрғон тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинлангунга қадар вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси тизимида, вилоят ҳокимлигида турли вазифаларда, 2009-2016 йилларда Олтинсой тумани ҳокими лавозимида фаолият юритган.


Мақола муаллифи

Теглар

Сурхондарё

Баҳолаганлар

27

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг