Россияда Ravon дилерлик марказлари сони камайди

Олам

image

Жорий йилнинг дастлабки 6 ойида Россияда Ravon дилерлик марказлари сони 18 тага камайди. Бу ҳақда “АВТОСТАТ” агентлиги олиб борган мониторинг натижалари дарак бермоқда.

Агентлик ўтказган мониторинг таҳлили натижасида 2019 йилнинг июль ҳолатига кўра, Россияда 3 376 та расмий енгил автомобиллар сотиш ва хизмат кўрсатиш дилерлик марказлари фаолият олиб борган.

Ўтган 6 ой давомида уларнинг сони 74 тага камайган. Январда дилерлик марказлари сони  3 450 та бўлган.

Сони камайган дилерлик марказлари орасида Ravon`дан ташқари, Lifan (34 та) ва Chery (12 та)ни кўрсатиш мумкин. GM-AVTOVAZ`нинг Россиядаги дилерлари сони биринчи ярим йилликда 7 тага, FAW дилерлари сони 6 тага камайган. УАЗ, Smart ва Ford 4 тадан дилерларини йўқотган. Хитойнинг Geely бренди учта ва французларнинг Renault компанияси иккита дилерлик марказидан айрилган.

LADA Россиядаги энг кўп дилерлик марказига эга компания сифатида қоляпти. Июлда унинг расмий марказлари 292 та дилерлик маркази ҳисобланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Ravon

Баҳолаганлар

19

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг