Эртага “Straus House” мансабдорларига нисбатан жиноят иши бўйича очиқ суд бошланади

Жамият

image

Эртага, 27 февраль куни соат 10:30 да жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман суди биносида судланувчилар – “Straus House” МЧЖ таъсисчиси И.Исроилов, “Straus House” МЧЖ директори А.Махмуталиев, “Straus House” МЧЖ директори ўринбосари Д.Қутпиддинов ва МЧЖ бош ҳисобчиси О.Саидовга нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни бошланади. Бу ҳақда Олий суд Матбуот хизмати раҳбари Азиз Обидов QALAMPIR.UZ’га маълум қилди. 

Мазкур жиноий иш жиноят ишлари бўйича Миробод туман суди судьяси О.Илҳомжонов раислигида кўриб чиқилади.

Судланувчилар И.Исроилов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисмининг “б” банди, 168-моддаси 4-қисмининг “в” банди, 168-моддаси 4-қисмининг “а”, “в” бандлари, 184-моддаси (солиқлар ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш) нинг 3-қисми, 189-моддаси (савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш) нинг 1-қисми, 243-моддаси (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш), 227-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкаларни, автомототранспорт воситаларининг ва улар тиркамаларининг (ярим тиркамаларининг) давлат рақам белгиларини эгаллаш, нобуд қилиш, уларга шикаст етказиш ёки уларни яшириш) 2-қисмининг “а” банди ва 238-моддаси (ёлғон гувоғлик бериш) 3-қисмининг “а” банди билан айбланувчи тариқасида жиноят ишида иштирок этишга жалб қилинган ва унга нисбатан “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган;

А.Махмуталиев Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисмининг “в” банди, 168-моддаси 4-қисмининг “а”, в” бандлари, 184-моддасининг 3-қисми, 189-моддасининг 1-қисми, 227-моддаси 2-қисмининг “а” банди билан айбланувчи тариқасида жиноят ишида иштирок этишга жалб қилинган ва унга нисбатан “гаров” эҳтиёт чораси қўлланилган;

Д.Қутпиддинов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисмининг “в” банди, 168-моддаси 4-қисмининг “а”, в” бандлари, 184-моддасининг 3-қисми, 189-моддасининг 1-қисми, 227-моддаси 2-қисмининг “а” банди билан айбланувчи тариқасида жиноят ишида иштирок этишга жалб қилинган ва унга нисбатан “гаров” эҳтиёт чораси қўлланилган;

О.Саидов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисмининг “в” банди, 168-моддаси 4-қисмининг “а”, “в” бандлари, 184-моддасининг 3-қисми, 189-моддасининг 1-қисми, 227-моддаси 2-қисмининг “а” банди билан айбланувчи тариқасида жиноят ишида иштирок этишга жалб қилинган ва унга нисбатан “гаров” эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ушбу жиноят иши бўйича 300 дан ортиқ жабрланувчи ва фуқаровий даъвогарлар мавжуд.

Айблов хулосаси бўйича моддий зарар миқдори 7 906 800 200 сўм бўлиб, шундан дастлабки тергов мобайнида 1 845 800 000 сўм миқдорини бартараф этиш чораси кўрилган.

Дастлабки терговда хатланган мол-мулк - 4 та “Лассети”, “Спарк” ва “Малибу” русумли автомашиналар баҳоланган ҳамда Юнусобод тумани Кулолқўрғон кўчасида жойлашган хонадонга тақиқ қўйилган.

Жабрланувчилар кўплиги ва турли ҳудудлардан бўлгани боис, уларни суд мажлисларида иштирок этиши яшаш жойларидаги судлар биноларида ўрнатилган видеоконференцалоқа тизими орқали таъминланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Straus House

Баҳолаганлар

72

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг