Қоидалар фақат оддий одамлар учунми ёхуд ППХ ходимига шаҳар бедарвозами?

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда фойдаланувчилар томонидан кескин муҳокамаларга сабаб бўлаётган, Ички ишлар вазирлиги ходимларига алоқадор видео тарқалди.

Видеодаги ҳолат бугунги кунда долзарб масалага айланган, қаттиқ баҳс-мунозараларга сабаб бўлаётган кундузи чироқларни ёқиб юриш билан боғлиқ. Йўлдаги ҳайдовчи ва унинг шериги шу бўйича ички ишлар йўл патрул пост хизмати ходимларига қарашли автоуловни суратга олган. Улар чирқоларни ёқиб юриш фақатгина оддий халққа мажбурий экани ва йўл патрул ходими машинасинг чироқларини ёқмагани танқид қилинган. Шу орада ҳайдовчи ва ходимлар ўртасида суҳбат ҳам бўлган.

Ҳайдовчи: Командир, фараларни ёқиб олайлик

ППХ ходими: Ўзингиз ёқиб олаверинг

Ҳайдовчи: Нима, сизга ёқиш мумкин эмасми?

ППХ ходими: Менга мумкин эмас. Нима дейсан? Ол, чеккага!

Ҳайдовчи: Нега оламан?

ППХ ходими: Ол!

ППХ ходими талаби билан ҳайдовчи машинасини тўхтатган. Ички ишлар ходими келиб ҳайдовчи томонидан берилган саволларга: “Сенинг нима ишинг бор. Сен “ГАИ” ходимимисан. Сенга эмас қонунни назорат қилиш. Сени ҳам, мени ҳам тўхтатадиган ички ишлар ходими бор. Бўлдими? Менга мумкин эмас. Соғ бўл!”, деб жавоб қайтарган. Шундан сўнг томонлар хайрлашган.

Бу видеони кўрган одамда табиий бир савол туғилади. Қонун-қоидалар фақат оддий одамлар учунми? Ички ишлар ходими учун ўзи амал қилмайдиган қоидаларни бошқалардан талаб қилиши тўғрими? Кўплаб танқидларга сабаб бўлаётган янгича, замонавий, жаҳон стандартларига жавоб бериб, Ўзбекистонга етиб келган талабга нега ички ишлар ходими амал қилмаяпти? Яна бир жиҳат, қонунга амал қилишни эслатгани учун ППХ ходимининг дўқ уриши қайси тартиб-қоидаларга мос келади?

Бу саволларнинг жавобини мутасадди ташкилотлардан кутиб қоламиз.


Мақола муаллифи

Теглар

ППХ чироқ

Баҳолаганлар

145

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг