... Qalampir - Ҳақиқат аччиқ бўлади
МЕНЮ
ONLINE TV

Трамп тарихий учрашувга баҳо берди


14:31, 12.06.2018 Олам
 3 151

КХДР етакчиси ҳам учрашув ҳақида ўз фикрини билдириб ўтган.

Бугун, 12 июнь куни Сингапурда АҚШ ва КХДР раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтяпти. Узоқ кутилган тарихий учрашув қандай руҳда ўтаётгани барчани қизиқтириши табиий ҳол.
 
Хорижий ОАВ берган маълумотлар ва суратларга қарасак музокаралар илиқ руҳда ўтаётгани кўринади.
 




Икки давлат раҳбарлари ва уларнинг энг яқин инсонлари иштирокидаги учрашувдан сўнг давлатлар раҳбарлари “Capella” меҳмонхонаси боғида сайр қилганлар.
 
Боғ бўйлаб сайр давомида Трамп ўзининг “Йиртқич” номли лимузинини Ким Чен Инга кўрсатган.




 
Сайр давомида Америка раҳбари учрашувни ҳеч ким тахмин қилмаган даражада самарали бўлганини таъкидлаган. Бу вақтда Ким Чен Ин сукут сақлаб турган. Бироқ у аввалроқ учрашувни “тинчлик учун яхши старт”, деб атаган эди. 
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:АҚШ-КХДР Ким Чен Ин Дональд Трамп 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!