Бугун 58 кишида коронавирус аниқланди. Оғир аҳволдаги беморлар кўпайди

Жамият

image

Бугун, 2 июнь куни Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси тасдиқланган 58 нафар беморнинг 40 нафари карантин муассасаларидаги фуқаролар орасида, 10 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида, 4 нафари Тошкент шаҳрида ва яна 4 нафари Бухоро вилоятида аҳоли орасида аниқланган. Бу ҳақда Соғлиқин сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Бугун 49 нафар фуқаро соғайди. Шундан 7 нафари Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларида соғайиб чиқишди. Навоий вилоятида бир йўла 42 нафар бемор тузалди ва жами соғайганлар 54 нафарга етиб, даволанаётган беморлар 110 нафарни ташкил этмоқда.

 

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 3760 нафар бемордан 2908 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 77 фоизни ташкил этмоқда. 

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 837 нафар бемордан 10 нафари оғир, 2 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Эслатиб ўтамиз, бугун куннинг биринчи ярмида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи, Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков коронавирус беморлари ҳақида маълумот бериб, 9 киши оғир ва 2 киши ўта оғир аҳволда эканини маълум қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

302

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг