... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Трамп сайлангач, россиялик тадбиркорларнинг даромади ошди


12:43, 10.01.2017 Олам
 1 366

Дональд Трамп АҚШ президенти этиб сайланганидан сўнг, россиялик тадбиркорларнинг молиявий ҳолати 29 миллиард АҚШ долларига ошди.

Дональд Трамп АҚШ президенти этиб сайланганидан сўнг россиялик тадбиркорларнинг молиявий ҳолати 29 миллиард АҚШ долларига ошган, деб хабар бермоқда “Forbes” журнали.

Нашриёт ҳозирда Россиянинг газ компанияси “Новатек”нинг бош директори Леонид Михельсонни биринчи ўринга кўймокда. Ўтган йилда унинг ҳисобида маблағ 14.4млрд АҚШ доллари бўлган.
 
АҚШда бўлиб ўтган сайловдан сўнг унинг хисобидаги маблағ қисқа муддат ичида кўтарилиб, ҳозирда 18.2 млрд АҚШ долларини ташкил этди. Шунингдек,  “Forbes” журнали россиялик тадбиркор Генадий Тимченкони ҳам алоҳида эслаб ўтди. 2016 йилнинг ноябрь ойида  “Новатек” акциялари 16 фоизга ошганидан сўнг,  унинг ҳам улуши 23 фоизга ошиб, ҳозирда маблағи 1.8 млрд АҚШ долларига етган.
 
Бу руйхатга “Сибур”нинг бош директори Кирилл Шамалов ҳам қўшилган, лекин унинг ҳисобидаги маблағ аниқ кўрсатилмаган.
 
“Forbes” маълумотларига кўра, россиялик тадбиркорларнинг бу қисқа муддатда топган даромадлари америкалик тадбиркорларни ҳисобга олмаганда, бошқа давлат тадбиркорлар даромадидан анча ошган.
Суннат Узоқов

Теглар:АҚШ-Россия НОВАТЕК 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!