Қашқадарёда коронавирус ҳақида ёлғон хабар тарқатган шахс қамалди

Жамият

image
ССВ коронавирусдан ўлган бемор ҳақида ҳақиқатларни ошкор этди north_east

ССВ коронавирусдан ўлган бемор ҳақида ҳақиқатларни ошкор этди

Қашқадарё вилоятида коронавирус инфекцияси билан боғлиқ ёлғон хабар тарқатган шахс маъмурий қамоққа олиш билан жазоланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ  Матбуот хизмати хабар берди.

Яқинда Telegram мессенжерида очилган бир ярим мингдан ортиқ аъзоси бўлган гуруҳда “Otabek aka” номи билан очилган профиль эгаси гуруҳда эълон қилинган “Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар 5 нафарга ошиб, уларнинг умумий сони 55 нафарни ташкил этмоқда” деб номланган хабарга жавобан “Э-э, одамларни алдашдан нима фойда? 1000 дан ошиб кетган-ку касалланганлар Ўзбекистонда. Тўғрисини айтиш керак, одамлар шунга қараб чиқмайди кўчага. Келмас экан деб юрибди кўчада” деган изоҳларни ёзиб қолдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, Telegram ижтимоий тармоғидан “Otabek aka” номи билан рўйхатдан ўтган фуқаро Шаҳрисабз шаҳри, “Уймовут” МФЙда яшовчи Отабек О. эканлиги аниқланган.

Фуқаро Отабек О. билан мазкур ҳолат юзасидан суҳбатлашилганда у бу хабарни ҳеч бир асоссиз ёзганлигини, Тошкент шаҳридан келган маҳалладошларидан “Тошкентда вазият яхши эмас”, деган гапларини эшитгани учун касалланганлар сони кўп бўлса керак, деб ўйлаганлигини, шу сабаб “касалланганлар сони 1000 дан ошиб кетди”, деб Telegram`даги гуруҳда ўзига тегишли “Samsung Galaxy S8” телефон аппарати воситасида ёзганлигини маълум қилган.

Юқорида қайд этилган ҳолат юзасидан фуқаро Отабек О.га нисбатан Шаҳрисабз туман ИИБ ҲПБ ТП профилактика инспектори катта лейтенант Л.Мўминов томонидан жорий йилнинг 27 март куни ЎзР МЖтКнинг 205-моддаси асосида маъмурий иш ҳужжатлари тўпланган ва судга юборилган.

Маъмурий ишлар бўйича Чироқчи туман судининг 2020 йил 27 март кунидаги қарорига асосан фуқаро О.Р.Оймаматовга нисбатан ЎзР Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 205-моддаси билан 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси қўлланилди.


Мақола муаллифи

Теглар

коронавирус

Баҳолаганлар

485

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг