Фарғонада “участкавой”га 600 000 сўм пора бермоқчи бўлган шахс қўлга тушди

Жамият

image

Фарғона вилоятининг Қувасой шаҳрида истиқомат қилувчи М.С. 2020 йил 30 январь куни М.М. ва Г.Ю. ўрталарида шаърий никоҳни ўқиб қўяди. Аммо бу иши ошкор бўлгач, пора эвазига вазиятдан чиқиб кетишга уринади.

2020 йилнинг 5 февраль куни М.М. билан Г.Ю. ўрталарида юзага келган оилавий келишмовчилик бўйича профилактика инспектори, маҳалла маслаҳатчиси билан М.М.нинг хонадонига боради. Улар шаърий никоҳ асосида турмуш қурганликларини ҳамда шаърий никоҳни фуқаро М.С. томонидан ўқилганини аниқлашади. Профилактика инспектори М.С.ни ҳаракати юзасидан маъмурий иш қўзғатиб, қонуний чора кўришлик учун ундан ҳолат бўйича тушунтириш хати олмоқчи бўлади. Шу жарёнда М.С. унга нисбатан тўпланган ҳужжатларни судга чиқармаслик эвазига профилактика инспектори И.М.га 600 минг сўм пулни пора тариқасида таклиф қилади.

2020 йилнинг 12 февраль куни соат 15:30ларда профилактика иснпектори И.М.нинг билдиргисига асосан ўтказилган тезкор тадбирда М.С. 1 миллион сўм пулларни профилактика иснпектори И.М.га унинг хизмат хонасида пора тариқасида берган вақтда ушланади.

“Ушбу жиноят иши жиноят ишлари бўйича Қувасой шаҳар судида мазмунан кўриб чиқилиб, судланувич М.С.га Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 211-моддаси 1-қисми билан (пора бериш) 2 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланиб, унинг зиммасига қуйидаги қўшимча чеклашлар юкланди ва далилий ашё тариқасида олинган 1 миллион сўм пуллар давлат фойдасига мусодара қилинди”, дейилади Фарғона вилояти, Қувасой шаҳар судининг Девонхонаси берган маълумотда.


Мақола муаллифи

Теглар

пора

Баҳолаганлар

70

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг