... Qalampir - Ҳақиқат аччиқ бўлади
МЕНЮ
ONLINE TV

Трамп НАТО мамлакатлари олдига талаб қўйди


10:31, 12.07.2018 Олам
 2 002

АҚШ президенти Европа давлатларининг, хусусан, Германиянинг Россиядан газ сотиб олишини қоралаган.

АҚШ президенти Дональд Трамп НАТОга аъзо давлатларнинг барчасидан зудлик билан мудофаа ҳаражатларини ялпи ички маҳсулотнинг 2 фоизига етказишни талаб қилди.
 
“АҚШ Европа мудофааси учун тўламоқда, сўнг савдода миллиардлаб долларларини йўқотмоқда. НАТО мамлакатлари 2025 йилда эмас зудлик билан ЯИМнинг 2 фозини ажратишлари лозим”, деган президент ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
 
АҚШ президенти Европа давлатларининг, хусусан, Германиянинг Россиядан газ сотиб олишини қоралаган.
 
“Германия Россияга газ ва энергоресурслар учун миллиардлаб тўласа, НАТОдан нима фойда? Нега 29 мамлакатдан фақатгина бештаси ўз мажбуриятларини тшла юажаряпти?”, деб савол берган Трамп.
 
Эслатиб ўтамиз, Трамп НАТОдаги иттифоқчиларига норозилик мактуби йўллаб, унда альянсга аъзо мамлакатлардан мудофаа ҳаражатларини кўпайтиришни сўраган эди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:АҚШ НАТО Доанльд Трамп 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!