Тошкентда вақтинчалик юк машиналари ҳаракати чекланади
Жамият
−
29 Декабрь 2019
5440Янги йил байрами муносабати билан Тошкент шаҳри кўчаларида 31 декабрдан 2 январга қадар юк машиналари ҳаракати чекланади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Янги йил байрами муносабати билан Тошкент шаҳрининг бир қатор ҳудудларида байрам тадбирлари ўтказилиши режалаштирилган.
“Байрам кунлари шаҳримиз аҳолиси ва меҳмонларининг кўнгилли хордиқ чиқаришларини ва хавфсизликларини таъминлаш ҳамда йўлларда тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида 2019 йил 31 декабрь, 2020 йил 1-2 январь дам олиш кунлари пойтахтимизнинг марказий ва ички кўчаларида юк автомобилларининг (озиқ-овқат маҳсулотлари ташувчи юк автомобилларидан ташқари) ҳаракатланишини чеклаш юзасидан ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилаётганлигини маълум қиламиз”, дейилади пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабарида.