Ўзбекистонда етиштирилган тонналаб мева Россиядан чиқариб юборилди

Олам

image

Ўзбекистондан Россияга сотиш учун олиб борилган мевалар мамлакат ҳудудидан чиқариб юборилди.

19 тоннадан ортиқ ҳўл мевани олиб кетаётган юк машинаси Россиянинг Самара ва Тольятти шаҳарлари орасида “Россельхознадзор”нинг Самара вилояти бошқармаси ва божхоначилар томонидан тўхтатилган.

Юклар Қозоғистондан келаётган бўлган ва ҳужжатларда мевалар Қозоғистонда етиштирилгани кўрсатилган.

Текширувчилар мевалар ўралган яшикларни кўздан кечириб, ундаги ёрлиқда мевалар Ўзбекистонда етиштирилгани ҳақидаги ёзувни аниқлаган.

Юклар орасида 4 тонна хурмо, 200 кг анор ва 15 тонна узум бўлган.

Ушбу юклар учун олинган фитосанитар сертификат яроқсиз деб топилган. Юклар Қозоғистонга қайтариб юборилган. Айбдорлар эса маъмурий жавобгарликка тортилиши кутиляпти.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия мева

Баҳолаганлар

255

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг