...
МЕНЮ
ONLINE TV

Трамп: “Европа катта хатога йўл қўйди”


20:51, 18.06.2018 Олам
 6 479

АҚШ президенти мамлакатида ҳам Европадаги каби инқирозлар юз беришини истамаслигини айтяпти.

Бугун, 18 июнь куни АҚШ президенти Дональд Трамп Германияда иммиграция масаласида юзага келган баҳс сабаб Европа юритаётган мигрантлар сиёсатини танқид қилди.
 
“Германия халқи ўз етакчиларига қарши чиқиб, бусиз ҳам қийин аҳволдаги коалицион ҳукуматни янада танг аҳволга туширмоқда. Мамлакатда жиноят кўпайиб боряпти. Европа катта хатога йўл қўйди – миллионлаб мигрантларнинг келишига рухсат берди. Улар маҳаллий маданиятни қўпол ва сезиларли тарзда ўзгартирди”, дейди Трамп ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
 
Шунингдек, Америка президенти АҚШда ҳам бундай ҳол юз беришига асло тоқат қилолмаслигини таъкидлаган.
 
Маълумот ўрнида, ҳозирда Италия мамлакатга келаётган ноқонуний мигрантларни қабул қилмаяпти. Италияда қабул қилинмаган минглаб мигрантлар Испанияга киритилди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Европа Дональд Трамп мигрант 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!