Тожикистон Ўзбекистон билан ҳамкорликда ҳарбий техника ишлаб чиқармоқчи

Олам

image

Тожикистон парламенти қуйи палатаси 2018 йил август ойида Тошкент ва Душанбе ўртасида ҳарбий-техникавий ҳамкорлик бўйича шартномани бир овоздан ратификация қилди, дея хабар берди ASIA-Plus сайти.

Тожикистон мудофаа вазири ўринбосари Эмомали Собирзоданинг таъкидлашича, мазкур битим доирасида икки давлат ҳамкорлигида қурол-аслаҳа ва ҳарбий техника ишлаб чиқариш йўлга қўйилиши мумкин.

Қолаверса, ҳужжат ҳарбий аслаҳалари биргаликда таъмирлаш, реконструкция қилиш, ҳарбий делегация ва маълумотларни алмашишни назарда тутади.

Чегараларни миналардан тозалаш масаласига тўхталар экан Собирзода ушбу жараён Ўзбекистон томонидан амалга оширилаётганини қайд этган. “Улар бизнинг ёрдамимизни рад этишди, чунки миналардан тозалаш ишлари тўлалигича қўшни давлат ҳудудида олиб борилмоқда”, деган вазир ўринбосари.

Эмомали Собирзода, шунингдек, икки давлат мудофаа идоралари ўртасидаги ҳамкорликда ҳеч қандай муаммо йўқлигини айтган. “Биз ўзбекистонлик ҳамкасблар билан доимий мулоқотдамиз, яқин орада Тожикистон ва Ўзбекистон қуролли кучларининг навбатдаги қўшма машғулотини ўтказамиз”, деган у.

Эслатиб ўтамиз, икки давлат мудофаа идораларининг биринчи аксилтеррор машғулотлари ўтган йили сентябрь ойида Тожикистондаги “Чорухдайрон” ҳарбий-ўқув полигонида ўтказилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тожикистон Ўзбекистон ҳарбий техника

Баҳолаганлар

97

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг