Тожикистон “Крокус” терактида айбланаётганларнинг қийноққа солинишини қоралади

Олам

image

22 март куни Москва вилоятида содир этилган терактни тергов қилишда Россия ҳуқуқ-тартибот идоралари халқаро ҳуқуқ нормалари ва тамойилларига, шунингдек, қонуний талабларга, айниқса айбсизлик презумпцияси, қийноқлар ва шафқатсиз муомалаларни тақиқлаш қоидаларига амал қилиши шарт. Бу ҳақда Тожикистон Ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин Минскда бўлиб ўтган МДҲ Ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилишида маълум қилди.

Муҳриддиннинг сўзларига кўра, очиқ ахборот майдонида террорчилик ҳаракати содир этганликда гумон қилинаётган шахсларга нисбатан қийноқлар қўлланилган ҳолда ҳибсга олингани акс этган тасвирларни кўрсатишга йўл қўйиб бўлмайди.

"Бундай йўл билан олинган иқрорларнинг нархи ҳаммага яхши маълум",  дея қўшимча қилди у.

Шунингдек, вазир нотўғри ўйлаб топилган ахборот кампанияси оқибатида Тожикистон фуқаролари ва тожикистонликларга нисбатан салбий фикр шаклланаётганини қабул қилиб бўлмаслигини таъкидлади.

Бундан ташқари, у МДҲ давлатларининг ахборот маконида хорижий давлатлар фуқароларига нисбатан нафрат, ксенофобия ва ирқчилик муҳитининг шаклланишига йўл қўйиб бўлмаслигини қўшимча қилди.

Муҳриддиннинг сўзларига кўра, Тожикистон “Крокус”даги теракт юзасидан тергов холис ва адолатли бўлишини кутмоқда. 

"Ҳамма жазоланиши керак: ташкилотчилар, айбдорлар, шериклар ва бу даҳшатли жиноятга буюртма берганлар", деб таъкидлади вазир.

Маълумот учун, “Крокус Сити Ҳолл”га ҳужум қилишда гумон қилинган тўрт нафар Тожикистон фуқароси терактнинг эртасига Россия хавфсизлик кучлари томонидан қўлга олинган. Улардан бирининг қўлга олингани тасвирида унинг қулоғининг бир қисми қандай кесилгани кўрсатилган. Кейинроқ интернетда яна бир гумонланувчининг жинсий аъзоларига электродлар улаб, электр токи уриши билан қийноққа солингани акс этган суратлар ҳам пайдо бўлди.

Қамоққа олиш чорасини танлаш бўйича суд мажлисида айбланувчилар ҳибсга олиш вақтида бўлмаган қийноққа солиш ва калтаклаш аломатлари билан пайдо бўлган. тўрт нафар айбланувчидан бири ҳушсиз ҳолатда судга келтирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Тожикистон Москва теракт Крокус Сирожиддин Мухриддин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made