Арсенал сардори жамоани тарк этиши мумкин
Спорт
−
24 Май 2019
4553Франция терма жамоасининг собиқ ҳимоячиси Лоран Косьелни Лондоннинг “Арсенал” клубини тарк этиши мумкин.
Клуб футболчи билан шартномасини бир йилга узайтириш ҳуқуқига эга. Аммо, агар томонлар янги келишув бўйича келиша олмасалар футболчи шартномани шу ёзда бекор қилиши мумкин бўлади.
Футболчи “Арсенал” агар Европа Лигаси финал учрашувида мағлуб бўлса, жамоадан кетмоқчи. Чунки “Арсенал” Чемпионлар Лигаси йўлланмасидан қуруқ қолган бўлади.
Футболчиниқўлга киритиш учун “Байер”, “Ренн” ва “Милан” клублари рақобатлашмоқда. Аммо леверкузенликлар Чемпионлар Лигасида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритганлиги сабабли унинг “Байер”га ўтиш имконияти юқорироқ.
Ўз навбатида, “Арсенал” унинг ўрнига “Барселона” ҳимоячиси Самюэль Умтитини жамоага олиб келишни режалаштиришмоқда.
Маълумот учун, Косьелни “Арсенал”га 2010 йилда келиб қўшилган эди ва у Лондонда уч мартадан Англия кубоги ва суперкубогида ғалаба қозона олган.