Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 19 мингдан ошди

Жамият

image

Бугун, 24 июль соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 193 нафарга ошиб, 19 179 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатлар:

106 нафари Тошкент шаҳрида;

52 нафари Қашқадарё вилоятида;

35 нафари Андижон вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Эътиборли жиҳати, бугун айни пайтга қадар Андижон вилоятида 45 нафар, Навоий вилоятида 9 нафар, жами 54 нафар бемор тузалди.

Шундай қилиб, Ўзбекистонда 10 203 (+54) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (53 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатда 8 872 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. 


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

154

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг