...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тоҳир Малик эр-хотинлик ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақидаги янги китобини тақдим этди


10:24, 26.05.2017 Жамият
 3 160

Ёзувчи “Шайтанат” романини ‎қайта таҳрир қилган, айрим ўзгаришлар, қўшимчалар киритган. Ноўрин жойларни ‎қисқартирган.

Кеча, 25 май куни “Ҳилол-нашр” марказий савдо мажмуасида ушбу нашриётда чоп этилган Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоҳир Маликнинг “Шайтанат” романи (2 жилдли қайта нашри) ва “Дока рўмол қачон қурийди?” китоблари тақдимоти бўлиб ўтди.
 
Тақдимотда ёзувчилар, ижодкорлар, имом-хатиблар, матбуот ва оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда адабиёт мухлислари иштирок этди.
 
“Ҳилол-нашр” нашриётида нашр этилган “Шайтанат” романи 2 жилдли бўлиб, унинг 1-жилдига асарларнинг 1-3-китоблари, 2-жилдига 4-5-китоблари киритилган. Мухлисларнинг фикрлари, таклифлари ва мулоҳазаларини инобатга олиб, ёзувчи романни ‎қайта таҳрир қилган, айрим ўзгаришлар, қўшимчалар киритган. Ноўрин жойларни ‎қисқартирган.


 
“Дока рўмол қачон қурийди?” китобида оилавий масалалар, эр-хотинлик ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақида сўз боради. Унда шу мавзудаги ҳадислар, буюк алломалар фикрлари жамланган. Шунингдек, муаллифнинг мақола ва ҳикоялари киритилган.
 
Тадбир сўнгида муаллиф китобларини имзолаш маросими бўлиб ўтди.
Бобур Жалолов

Теглар:Тоҳир Малик Шайтанат Китоб адабиёт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар