“Тоттенхем” йирик ғалаба билан учинчи ўринга қайтди

Спорт

image

Англия премьер лигасининг 34-тур доирасида Лондоннинг “Тоттенхем” жамоаси аутсайдер “Хаддерсфилд”ни голлар шоуси билан меҳмон қилди.

Учрашувнинг илк дақиқалариданоқ мезбонлар ташаббусни қўлга олишди. Аввалига Виктор Ваняма ҳисобни очган бўлса, жамоанинг бразилиялик футболчиси Лукас Моура хеттрик қайд этиб, жамоага йирик ғалабани тақдим этди. 

Лондонликлар ушбу ғалабадан сўнг турнир жадвалида 67 очко билан 3-ўринни эгаллаб турибди.

“Тоттенхэм” – “Хаддерсфилд” 4:0.
13 апрель. Лондон шаҳри, “Тоттенхэм Хотспур Стэдиум”.

Голлар: 1:0 – Ваньяма 24, 2:0 – Лукас Моура 27, 3:0 – Лукас Моура 87, 4:0 – Лукас Моура 90.

“Тоттенхэм”: Льорис, Уокер-Питерс, Вертонген (Роуз, 85), Санчес, Дэвис, Сиссоко (Скипп, 74), Эриксен, Лукас Моура, Ваньяма, Фойт, Льоренте (Сон Хён Мин, 87).

“Хаддерсфилд”: Хэймер, Горенц-Станкович (Муй, 82), Хадерджонай, Конголо, Леве, Качунга, Хогг, Шиндлер, Бакуна (Уильямс, 90), Дурм (Мунье, 69), Грант.

Огоҳлантиришлар: Леве (45), Фойт (60), Бакуна (66), Вертонген (76).


Мақола муаллифи

Теглар

Тоттенхем премьер лига

Баҳолаганлар

54

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг