... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Тўти Юсупова 80 ёшни қаршилагани муносабати билан зиёфат берди


11:24, 16.12.2016 Театр
 3 645

Бугун, 16 декабрь куни Ўзбек миллий академик драма театрида Ўзбекистон халқ артисти Тўти Юсупованинг 80 ёшли юбилейи катта байрам сифатида нишонланади.

Жорий йилнинг март ойида Ўзбек миллий академик драма театрининг таниқли актрисаси, театр ва кино санъатининг ўхшаши топилмас ижодкори, минглаб роллари билан томошабинлар қалбидан жой олган санъаткор, Ўзбекистон халқ артисти Тўти Юсупова қутлуғ 80 ёшни қаршилаган эди.
 
Шу муносабат билан Тўти Юсупова туғилиб ўсган Самарқанд шаҳрида катта тадбирлар бўлиб ўтди. Самарқанд давлат драма ва мусиқа театрида Тўти Юсупова таваллудига бағишланган ижодий кеча ташкил этилган эди.
 
Кеча, 15 декабрь куни Тошкентдаги “Уммон” ресторанида Тўти Юсупованинг юбилейи нишонланди. Бу ҳақда Ўзбек миллий академик драма театри актёрлари хабар бермоқда.
 
Ўзбекистон халқ артисти Тўти Юсупованинг таваллуд куни муносабати билан ўтказилган зиёфатга Ўзбек миллий академик драма театрининг актёрлари, ёш ижодкорлар, режиссёрлар, кино ва театр санъатининг кўзга кўринган вакиллари ташриф буюришган.
 
Бугун, 16 декабрь куни Ўзбек миллий академик драма театрида Ўзбекистон халқ артисти Тўти Юсупованинг 80 ёшли юбилейи катта байрам сифатида нишонланади. Тадбирда театр ва кино санъатининг кўплаб таниқли ижодкорлари иштирок этадилар.
 
Маълумот учун, 1936 йилда Самарқанд шаҳрида таваллуд топган Тўти Юсупованинг умр йўли 1957 йилдан бошлаб санъат билан боғланди. Шу бугунга қадар 200га яқин спектакллар, 100дан ортиқ фильмлар, 500га яқин видеофильмларда суратга тушган Тўти Юсупова театр ва кинодаги эсдақоларли роллари билан томошабинлар олқишига сазовор бўлди. Актриса “Келинлар қўзғалони” спектаклдаги “Сотти” бўладими ёки “Абдуллажон”даги Холидами, ҳар бир ролини чин дилдан, истеъдод билан ижро этган.

Тўти Юсупованинг меҳнатлари ҳукуматимиз томонидан эътиборга олиниб, 1970 йилда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, 1993 йилда Ўзбекистон халқ артисти унвонлари, 2000 йилда “Эл-юрт ҳурмати”, 2014 йилда “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан мукофотланди.
 

Теглар:Тўти Юсупова Юбилей Ўзбек миллий академик драма театри 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар


Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!